Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди

Бухоронинг Қоракўл туманидаги Пойкент манзилгоҳидан милоддан аввалги ва милодий I асрларга тегишли жанговар қурол-аслаҳалар топилди. Улар орасида орасида ҳар хил ўлчамдаги ханжарлар, ниқоб бўлаклари, камон найзаси учлари, аскарлар совутидан парчалар, қўл жангги чоғида ишлатиладиган металл узуклар бор.

Топилмалар орасида оловни ташишга мўлжалланган, дея фараз қилинаётган капгир, ҳали нималиги аниқланмаган доирасимон жиҳоз ва қўнғироқ ҳам бор.