«Миллар» дастурининг хабар қилишича, Тошкентда аёл 4 нафар чақалоқни дунёга келтирди.
Ёш оила асли Сурхондарёдан бўлиб, чақалоқлар шифокор кўригида бўлиши учун улар Тошкентга келган.
Эр-хотиннинг 2 ёшли қиз фарзанди бўлган. Ҳозир эса фарзандларининг сони 5 нафарни ташкил қилмоқда.
Болалар икки ўғил ва икки қиз. Уларга Муҳаммад, Мустафо, Сумая ва Сафия исмлари қўйилди. Айни вақтда улар соғлом.