Президент томонидан имзоланган Қонун билан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача(1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача(11 млн 250 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.