Тошкентда янги туғилган чақалоқ кўчада қолдириб кетилди

Чақалоқни Янгиҳаёт тумани Зарбдор маҳалласида йўловчи топиб олган. Мазкур ҳолат юзасидан ИИО томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Маҳалла фуқароси ишга кетаётиб, ташлаб кетилган сумкани кўриб қолди ва дастлаб унда озиқ-овқат бор деб ўйлади.

«Мен у ерда сут бор деб ўйладим, лекин кейин сумка қимирлашни бошлади ва мен боланинг йиғисини эшитдим. Шу заҳоти 102 рақамига қўнғироқ қилдим,» — деди гувоҳ.

Воқеа жойига зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб борган.

«Келганимизда бола йиғлаётганди. У кўрпага ўралган ва оқ сумкада ётарди. Биз унинг янги туғилган чақалоқ эканини кўрдик. Киндиги ҳам жойида турипти, » — деди ИИБ ходими.

Чақалоқни зудлик билан тиббиёт муассасасига олиб боришди. Профилактика инспекторларининг тезкор ҳаракатлари ва уларнинг профессионаллиги туфайли бола ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.