Қон қуюқлашганда нима қилиш керак?

Кексалик, организмда сув етишмовчилиги, овқат ҳазм қилиш тизимидаги сурункали хасталик, турли замбуруғ, вирус ва бактерия, стресс, алкоголь ичимлик, тамаки, камҳаракатлик қон қуюлишига олиб келувчи асосий сабабдир. 

Қуюқ қон томирларда жуда секин оқади. Чунки тўқималарга керакли озиқ-модда етиб бормайди ва танадаги ортиқча иллат чиқиб кетолмайди. Қуюқ қонни ҳайдашда юрак тез чарчаб қолади.

Қон қуюқлашишини даволашда қонни суюлтирувчи маҳсулот истеъмол қилиш қулай усул ҳисобланади. Табиий тарзда қонни суюлтириш усули ҳам бор. Сиз қуйидаги маҳсулотларни таомнома таркибига киритишингиз мумкин:

Помидор, лавлаги, бодринг, денгиз карами, ёғсиз мол, товуқ, балиқ, курка гўшти, олма, гилос, анор, анжир, тут меваси.

Цитрус мевалар: лимон, грифурт, киви. Занжабил, долчин, саримсоқпиёз, сельдир, аччиқ қалампир, пиёз, кунгабоқар пистаси, барча ёнғоқ турлари, ўсимлик мойлари.

Таомга қўшиладиган зираворлар: зарчава, зирк, ялпиз.