Абдусалом Азизов ЎФА президентлигидан кетди

Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимини тарк этди.

22 февраль куни ЎФАнинг навбатдан ташқари сайлов конгресси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Бунга қадар ЎФА президенти вазифалари вице-президент зиммасига юклатилади. Ҳозирда бу лавозимда Равшан Эрматов фаолият юритади.