Президентнинг 2025 йил 23 январдаги қарори (ПҚ-21-сон) билан айрим қарорларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгаришлар ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар ва талабларни тартибга солишни кўзда тутади.
Асосий янгиликлар:
Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби:
- Ички ишлар органларига хизматга кириш истагини билдирган фуқаролар “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунда белгиланган чекловлар билан ёзма шаклда таништирилади.
- Ушбу чекловларга розилик билдирган ва махсус талабларни қондирган номзодлар хизматга қабул қилинади.
Давлат божхона хизматида хизматни ўташ тартиби:
- Божхона органларида хизматга кириш учун қонунда белгиланган чекловларга риоя қилиш талаб этилади.
- Чекловларни рад этган ёки махсус талабларни бажармаган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.
Ҳарбий хизматни ўташ тартиби:
- Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаролар “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонун ва ҳарбий хизмат шартларида кўрсатилган чекловлар билан таништирилади.
- Ушбу чекловларга розилик билдирган ва махсус талабларни бажарган номзодлар контракт асосида хизматга қабул қилинади.
Мазкур ўзгаришлар хизмат жараёнидаги шаффофликни ошириш ва юқори малакали кадрларни жалб этишни кўзда тутади.