Бошловчи Нилуфар Сотиболдиевани ҳақоратлаган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Сотиболдиевани Инстаграмдаги изоҳлар орқали ҳақорат қилган, қўпол сўз ишлатиб, сўккан шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.

Судланувчи Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган.

Унга иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.