Тошкентдаги текстил корхонада йирик ёнғин содир бўлди

Кеча,  27 январь куни соат 21:33 да Учтепа тумани, “Тақачи” МФЙ Тақачи кўчасида жойлашган, тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. 

Ёнғин қутқарув экипажлари манзилга соат 21:40 да етиб бориб, ёнғин соат 22:22 да қуршаб олинган ва соат 01:41 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. 

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиқган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.