Тошкентда она ва бола қўшниси томонидан пичоқланди

Тошкентдаги шифохоналардан бирига 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзанди қўшниси томонидан пичоқланган ҳолда оғир аҳволда олиб келинди, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов телеграм каналида.

Шифокорнинг сўзларига кўра, беморларнинг бош қисми, шунингдек, кўкрак қафаси ва елкаларида санчилиб кесилган жароҳатлар аниқланган.

Таъкидланишича, онанинг аҳволи қониқарли. Бола эса ҳали ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида.

Хабарга кўра, она ва болани пичоқлаган шахс жабрланувчиларнинг  яқин қариндоши ва ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.