Электрон савдо соҳасидаги энг муаммоли платформалар маълум қилинди

2024 йилда Рақобат қўмитасига электрон тижорат соҳасига оид 1328 та мурожаат келиб тушган, шулардан 81,9 фоизи (1085 та) ижобий ҳал этилган, дея хабар қилди қўмита матбуот химати.

Шикоятларнинг 14,3 фоиз (190 та) бўйича тушунтириш берилган, 1,3 фоиз (17 та) ваколатли органларга йўналтирилган ва 33 та мурожаат кўриб чиқилмоқда. Ўзрганишлардан сўнг 423 истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланди, 88,9 миллион сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди, 31,6 миллион сўмлик маҳсулотлар алмаштирилиши таъминланган.

Электрон савдо майдонларида кўп муаммолар маиший техника сотувидан (77,9 фоиз) келиб чиқиб, асосан нуқсонли товарларга боғлиқ экани аниқланган.

Мурожаатлар кесимида энг кўп муаммоли платформалар:

Uzum market — 39,6 фоиз;
Alif Shop — 9,9 фоиз;
Uzum Nasiya — 6,5 фоиз;
ZoodMall — 6,0 фоиз;
Asaxiy uz — 3,8 фоиз;
IDEA — 2,5 фоиз;
Hopshop — 2,1 фоиз;
100K uz — 2,1 фоиз.
Шунингдек, мурожаатларни ҳал қилиш самарадорлиги бўйича турли платформалар фаолияти таҳлил қилинди:

Openshop uz — 100 фоиз;
Hopshop — 92,9 фоиз;
Sello uz — 87,5 фоиз;
Alijahon uz — 81,5 фоиз;
ZoodMall — 81,0 фоиз;
100K uz — 78,6 фоиз;
Alif Shop — 67,2 фоиз;
Uzum Nasiya — 66,3 фоиз;
Uzum Market — 60,2 фоиз.
Шу ўринда, қуйидаги электрон савдо платформалари юзасидан келиб тушаётган мурожаатларнининг аксарияти истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинмасдан, мурожаат қаноатлантирилиши жуда паст кўрсаткични ташкил этмоқда:

Sandiqshop — 21,4 фоиз;
Booknomy — 28,6 фоиз.
«Қўмита томонидан оммавий оферталарни қонунчиликка мослаштириш, электрон савдо иштирокчиларининг малакасини ошириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар истеъмолчилар учун қўшимча қулайлик яратиш ва бозор рақобатини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда», — дейилади қўмита хабарида.