Ҳиндистонда 16 киши номаълум касалликдан вафот этди

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида камида 16 киши номаълум касалликдан вафот этди. Одамлар нимадан ўлгани ҳозирча аниқланган эмас.

Хабарга кўра, бактериялар ёки вируслар эҳтимоли ҳозирча инкор этилмоқда, бироқ токсикологик таҳлил бир нечта биологик токсинлар мавжудлигини кўрсатди.

Вафот этган 16 киши — ўзаро қариндош уч оиланинг аъзолари.

Сирли ўлим аломатлари — безгак тутиши, оғриқ, кўнгил айниши ва ўлим олдидан ҳушдан кетиш.

Маҳаллий ҳукумат карантин эълон қилди, деб ёзди Hindustan Times. Ўлганларнинг уйлари тамғалаб қўйилган.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.