АҚШ пойтахти Вашингтонда ҳавода ҳарбий вертолёт билан тўқнашган самолёт Потомак дарёсига қулади. Жаҳон ахборот агентликлари хабарига кўра, авиаҳалокат Оқ уй ва Капитолийдан тўрт километр жанубда, Роналд Рейган номидаги аэропорт яқинида содир бўлган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Йўловчиларга нима бўлгани ҳақида ҳозирча хабар йўқ.
Аэропорт рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатган.
Reuters агентлиги сенатор Жерри Моранга асосланиб хабар беришича, қулаган самолёт Канзас штатидан учиб келган бўлган. Кейинроқ Фуқаро авиацияси федерал агентлиги (FAA) самолёт рейс бўйича учувчи лайнер бўлганини тасдиқлади.
Самолёт йўловчилари рўйхатида 60 киши бўлган, бу ҳақда Reuters American Airlines авиакомпаниясига асосланиб хабар берди.
Вертолётга нима бўлгани ҳақида хабар йўқ.