Аҳмад аш-Шараа Суриянинг янги президенти бўлди

Аҳмад аш-Шараа Сурия муваққат ҳукумати президенти деб эълон қилинди, дея хабар тарқатди мамлакатдаги SANA давлат ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, янги ҳукумат 2012 йилда Башар Асад даврида қабул қилинган Сурия конституциясини бекор қилди.

Шунингдек, муваққат ҳукумати армияни ва хавфсизлик хизматларини тарқатиб юборди. Энди уларнинг ўрнига фуқаролар хавфсизлигини таъминлайдиган янги идора ташкил этилади.

Маълумот учун, Аҳмад аш-Шараа (шунингдек, Абу Муҳаммад ал-Жулоний номи билан танилган) “Ҳайъат Таҳрир аш-Шам” гуруҳи раҳбари бўлган.