Ҳукумат қарори (45-сон, 29.01.2025 й.) билан спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотишни назорат қилиш тартиби тасдиқланди.
Қарорга кўра:
Истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг ишлаб чиқариш, сақлаш ва улгуржи сотиш ҳисобини юритиш тартиби белгиланди.
Корхоналар барча ишлаб чиқариш жараёнларида техник ва технологик назоратни амалга ошириши шарт.
Чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол ва техник этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тақиқланди.
Спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмини хомашёдан тортиб, тайёр маҳсулотни сотишгача ҳисобга олиб бориши керак.