Ўзбекистонга алоқадор бир банк Европа Иттифоқи санкциясига учраши мумкин

Bloomberg’нинг 29 январь куни тарқатган хабарига кўра, Европа Иттифоқи Россияга қарши навбатдаги, 16-санкциялар пакетини тайёрламоқда. Ушбу пакетда Россия алюминийсининг импортига босқичма-босқич тақиқ жорий этиш режа қилинган.


Россия алюминийсига қўйиладиган чекловлар бир йил ичида кучга кириши кутилмоқда ва импортга фақат квота тизими орқали рухсат берилади.

Шунингдек, “соя флоти” деб номланувчи тизимга тегишли 70 дан ортиқ кемага нисбатан санкциялар жорий этилиши ва Европа Иттифоқи ҳудудида Россия нефтини вақтинча сақлаш тақиқланиши режалаштирилган.

Шунингдек, SWIFT халқаро пул ўтказмалари тизимидан 15 та Россия банкини узиб қўйиш режалаштирилган. “Система” Telegram канали эълон қилган тахминий рўйхатда “Азия-Инвест Банк” билан бир қаторда қуйидаги Россия банклари ҳам бор:

“Ак Барс Банк”
“Банк Уралсиб”
“Банк «Точка”
“Национальный резервный банк”
“Росэксимбанк”
“Экспобанк”
“Банк Синара”
“Примсоцбанк”
“ББР банк”
“Азия-Инвест банк” 
“Москоммерцбанк”
“Азиатско-Тихоокеанский банк”
“Кузнецкбизнесбанк”
“Мир Бизнес банк”
“Банк Кубань Кредит”

“Азия-Инвест банк” 1996 йилда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги келишув асосида ташкил этилган. Европа Иттифоқининг ушбу янги санкциялари банк фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши ҳозирча номаълум.