Alibaba Cloud компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди

Alibaba Cloud компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Қўмита томонидан Alibaba Group (ALIBABA.COM) компаниясига расмий сўров юборилган эди. 28 январь куни Alibaba Cloud (Singapore) Private Limited булутли ҳисоблаш соҳасида фаолият юритувчи халқаро компанияси tax.uz ҚҚС-офиси орқали Ўзбекистонда кўрсатилаётган электрон хизматлар бўйича ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.

Маълумот учун. Ўзбекистонда электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл компаниялари жисмоний шахсларга кўрсатилаётган бундай хизматлар бўйича ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.