Вьетнамда ўзбекистонлик қиз скутердан йиқилиб, вафот этди

Жорий йилнинг 29 январь куни Вьетнамнинг Пҳу Қуок шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси Вьетнам Ташқи ишлар вазирлигига йўллаган мактубида сўз боради.

Қайд этилишича, қиз ҳайдовчилик гувоҳномасисиз скутер ҳайдаган. У бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган автобус ғилдираклари остида қолиб кетади. Қиз олган жароҳатлари оқибатида  вафот этган.

Элчихона Вьетнам Ташқи ишлар вазирлигидан жасадни Ўзбекистонга олиб келиш учун ёрдам сўраган.