Тошкент вилоятидаги заправкада Isuzu газ баллони портлади 

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги газ тўлдириш шохобчаларнинг бирида автобус газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1 февраль куни соат 08:40 ларда “Регистон” МФЙ Навбаҳор кўчасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларнинг бирида Isuzu русумли автотранспорт воситасига газ тўлдириш вақтида транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонидаги газ тўлдириш учун мўлжалланган қисмига уланган махсус металл мослама чиқиб кетиши оқибатида газ юқори босим билан ҳавога чиқиб кетган.

Содир бўлган ҳолат оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.