Хитой ҳайвонот боғида итларни йўлбарс боласи қилиб бўяшди

Бу ғоя кўплаб ташриф буюрувчилар орасида норозилик уйғотди.

Хитойнинг Тайчжоу ҳайвонот боғида чау-чау зотли итларни йўлбарс боласи кўринишида бўяш орқали сайёҳларни жалб қилишга уринишди. Бу ғоя кўплаб ташриф буюрувчилар орасида норозилик уйғотди, чунки илгари ҳам уй ҳайвонларини панда сифатида кўрсатишга уринишлар бўлган эди.

Хабар берилишича, интернетда тарқалган видеоларда моноқошли, танаси тўқ сариқ рангга бўялган ва қора чизиқларга эга итлар ҳовлида сайр қилиб, ҳудудни ҳидлаб юриши ва панжалари билан панжарага суянганини кўриш мумкин.

Бироқ уларнинг йўлбарс эмаслиги равшан: қулоқлари ҳаддан ташқари учли. Шунга қарамай, ёввойи ҳайвонларни ҳеч қачон кўрмаган кичик болалар уларни чинакам йўлбарс боласи деб ўйлаши мумкин.

Кейинчалик ҳайвонот боғи ходимлари бу ҳақиқатдан ҳам бўялган чау-чау итлари эканини тан олди.