Ўзбекистондаги магистрал газ қувурларида босим пасаяди: Улгуржи истеъмолчиларга чекловлар киритилмоқда

“Ҳудудгазтаъминот” газ қувурларида авария ҳолати юзага келгани, шу боис айрим улгуржи истеъмолчиларга чекловлар киритилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, UzGasTrade АЖ томонидан газ қувурларида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш ишлари амалга оширилиши сабабли магистрал газ қувурларида босим пасайиши юзасидан огоҳлантириш берилган.

Шу муносабат билан биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа эканини инобатга олган ҳолда 3 февралда айрим улгуржи истеъмолчиларга чекловлар киритилган.

“Айни вақтда авария ҳолати бартараф этилган ва айрим улгуржи истеъмолчиларга чекловлар киритилишини”, — дейилади хабарда.