Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази Жиззах филиалидан янги туғилган чақалоқни олиб кетган аёл ИИБ ходимлари томонидан ушланди.
Маълумотларга кўра, Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарчасида яшовчи аёл 28 январь куни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази Жиззах филиалида ўғил фарзандни дунёга келтирган. 31 январь куни тахминан кеч соат 19:30 ларда 25-30 ёшлардаги юзига тиббий ниқоб таққан нотаниш аёл жабрланувчининг хонасига кириб, “болангизни шифокор кўригига олиб бораман“ деб, чақалоқни олиб чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Ушбу чақалоқни олиб кетган шахс процессуал тартибда қўлга олинган ва унга нисбатан тегишли қонуний чора кўрилиши таъминланади.