Турдимов яна Манучеҳр Мирзаевни мабуот котибликка олиб келдими?

Сирдарё вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Мирзаев Манучеҳр Бобораҳимович Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

М.Мирзаев тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА хулосасига кўра амалга оширилди.