Японияда 120 сантиметрдан зиёд қалинликда қор ёғди

Япониядаги кучли қор ёғишлари Хоккайдо оролини улкан қор қўрғонларига айлантирди. Бир сутка ичида бу ҳудудда 120 сантиметрдан ортиқ қор ёғди.

Ҳудуд маъмурияти шаҳар транспорти ҳаракатини чеклашга мажбур бўлди. Ёмон об-ҳаво шароити авиақатновларга ҳам таъсир қилди – камида учта аэропорт барча ички рейсларни бекор қилди. Йўлларда тирбандликлар юзага келгани сабабли, ҳудуд маъмурияти мактабларни ёпиб, аҳолидан имкон қадар уйда қолишни сўрамоқда.

Барча фавқулодда хизматлар табиий офат оқибатларини бартараф этишга сафарбар қилинган. Синоптикларнинг таъкидлашича, ушбу ҳудуддаги қор ёғиши тез орада тўхтамайди.