IQAir маълумотларига кўра, 5-феврал куни Ўзбекистон пойтахти ҳавосидаги PM2.5 майда зарралари миқдори 88 мкг/м³ ни ташкил этди ва бу ЖССТ тавсия этилган қийматдан 17,6 баробар ошиб кетди.
Платформа маълумотларига кўра, Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича биринчи ўринда туради.
![](https://ogoh.uz/wp-content/uploads/2025/02/IMG_4650-1024x468.jpeg)
Иккинчи ўринда Олмаота (Қозоғистон), учинчи ўринда Дакка (Бангладеш) жойлашган.
Бироқ Тошкент Ўзбекистондаги ҳаво энг ифлосланган шаҳар эмас. Ифлосланиш даражаси бўйича Фарғона ва Жиззах етакчи ўринларни эгаллайди.