Ота-она қарамоғисиз қолган икки нафар бола Россия Федерациясидан Ўзбекистонга олиб келинди

Улар ота-оналарининг депортация қилиниши оқибатида Москвада қаровсиз қолган 3 ёшли қизалоқ ва 15 ёшли ўғил боладир.

Бугун тонгги вақтда Тошкент аэропортига мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган икки нафар вояга етмаган фуқаро етиб келинди, деб ёзади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати.

Қайд этилишича, улар ота-оналарининг депортация қилиниши оқибатида Москвада қаровсиз қолган 3 ёшли қизалоқ ва 15 ёшли ўғил боладир. Болаларга Москвадаги «Альтуфево» вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилиш маркази ходимлари ҳамроҳлик қилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болалар ва уларнинг оилаларига ҳаётга мослашиш ва барқарорликни тиклаш учун барча зарур ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

Хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларни қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.