«Дом»ларда индивидуал қарздорлик сабаб бутун бинода иссиқлик ўчирилади

Ижтимоий тармоқларда кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи қўшниларнинг иситиш тизимидан қарзи мавжудлиги сабабли, бутун турар-жой биносида иссиқлик таъминотининг ўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Veolia Energy Tashkent компанияси мазкур тарқалаётган нотўғри маълумотларга жавобан берди.

Қайд этилишича, қўшниларнинг қарзи туфайли коммунал хизматларнинг ўчирилиши ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Биз коммунал хизматлар сифатига бўлган эътиборингизни юқори баҳолаймиз, шундай экан, иссиқликни барқарор ҳамда узлуксиз таъминлаш мақсадида барча чора-тадбирларни кўраётганимизга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. 

Фақатгина Компаниямизнинг расмий манбаларига таянишингизни ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатишдан сақланишингизни илтимос қиламиз. 

Вазиятни тўғри тушунганингиз ва ҳамкорлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз! Биргаликда шаҳримизда қулай яшаш шартларини ва янада ривожланиш зарур шароитларини яратамиз, — дейилади компания хабарномасида.