Ўзбекистонда 2024 йил аҳолига 81 миллион долларга яқин кешбэк тўлаб берилган

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил давомида 5,6 миллион фойдаланувчи Солиқ иловасида 1 миллиард 24 миллион донадан ортиқ QR-кодли чекларни рўйхатдан ўтказган. Ушбу фуқароларга йил давомида 1 триллион 52 миллиард 247 миллион сўм (қарийб 81 миллион доллар) кешбэк суммаси тўлаб берилди.

Тўланган кешбэкларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

– Тошкент шаҳри — 412,2 млрд сўм;

– Тошкент вилояти — 107,1 млрд сўм;

– Самарқанд вилояти — 93,2 млрд сўм;

– Фарғона вилояти — 75,6 млрд сўм;

– Андижон вилояти — 52 млрд сўм.