Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Икки йил аввал савдо ва хизматлар соҳаси учун ижтимоий солиқ 1% этиб белгиланганидан сўнг, корхоналар сони 1,5 карра ошди, ишчилар 220 мингга кўпайди. Кўп тадбиркорлар “соя”дан чиқиб, ойликни расмий кўрсата бошлади, натижада иш ҳақи 3,2 карра ошиб, 2,1 трлн сўм қўшимча солиқ тушди.
Шу боис имтиёз муддати яна 3 йилга узайтирилиб, у сервис корхоналарида 30 ёшгача бўлган ва камида 3 млн сўм маош олувчи ходимларга татбиқ этилади. Шу билан бирга, “конвертда” маош тўлайдиган тадбиркорларга назорат кучайтирилади. Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида қисқа муддатли меҳнат шартномаларига рухсат берилди.