2025 йил якунига қадар қуйидаги вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга барча куч ва ресурслар сафарбар этилади:
- аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 бензиндан фойдаланиш ва сотишни чеклаш;
- республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш.
Бундан авариявий ёқилғи сифатида Экология вазирлигини хабардор қилиб, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари мустасно.
Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги президент фармонида сўз боради.