5-7 февраль кунлари ДХХ ва ИИВ томонидан “Ориат” ва “Қорадори” тезкор тадбирлари ўтказилди.
“Ориат” тадбири давомида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, меҳмонхоналар ва бошқа жамоат жойлари текширилиб, 2 957 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди. Жами 93 та жиноят иши қўзғатилиб, 94 нафар шахс жиноий жавобгарликка, 153 нафар шахс эса маъмурий жавобгарликка тортилди.
“Қорадори” тадбири натижасида гиёҳвандликка оид 640 та тезкор тадбир ўтказилиб, 1 401 нафар шахс гумонланувчи сифатида ушланди. 28,8 кг гиёҳванд моддалар ва 9 421 дона психотроп дори воситалари мусодара қилинди. Шунингдек, 18 та ноқонуний ўқ отар қурол ва 126 та совуқ қурол топилди.
Қидирувдаги шахсларга қарши тадбирлар давомида 53 нафар жиноятчи ушланди. Одам савдосига оид ишлар бўйича 3 нафар шахс Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.
Тезкор тадбирлар давом этмоқда.