Бухородаги магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлди

Бухоро вилоятидаги магистрал газ қувурида 10 феврал куни газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлди.

Вилоят ФВБ матбуот хизматининг хабар қилишича, 10 феврал куни соат 11:26 да, “Газли” магистрал газ қувурлари бошқармасининг диаметри 1020 мм бўлган 26 кг босим остидаги “Бухоро-Урал” MGҚнинг йер остидан ўтган 106 километрида (энг яқин аҳоли маскани Ромитан тумани “Қизилработ” МФЙдан 40 километр узоқликда) авария содир бўлган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 11:30 да мурватлар ёпилиб, қолдиқ газларнинг чиқиб кетиши кузатилган. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилди.

Воқеа жойига вилоят ФВБ, Ромитан тумани ФВБ бошлиғи 1 та ёнғин-қутқарув экипажи йетиб борган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.