2025 йилги Ҳаж мавсумида болаларнинг зиёратга бориши тақиқланади

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 2025 йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларга болаларни ўзлари билан олиб келишларига рухсат берилмаслигини маълум қилди. 

Бу қарор зиёрат пайтида кўп одам йиғилиши оқибатида болалар хавфсизлигини таъминлашда муаммолар юзага келмаслиги учун қабул қилинган. 

Ҳаж зиёратини янада тартибли ташкил этиш мақсадида бир қатор янги чора-тадбирлар жорий этилди. Жумладан, хавфсизликка оид тушунтириш компаниялари муқаддас қадамжоларда ҳаракатни бошқарадиган “ақлли” тизимлар,
қулайликни ошириш учун йўллар ва қўналғаларни янгилаш,
ҳаж зиёратини аввал адо этмаганларга устуворлик берилиши айтиб ўтилган.

Шунингдек, ташкилотчилар зиёратчилардан янги тартиб-қоидаларга риоя қилишни талаб қилган.