Қачон статистика агентлиги жамоатчиликка қизиқроқ бўлган маълумотларни ҳам беради?
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг асосий вазифаларидан бири статистик ахборотларини тақдим этиш ҳисобланади. Аммо қўмита матбуот хизматининг телегам каналида берилаётган статистик маълумотларни кўздан кечирар эканмиз, “Юртимизда бир йилда қанча кийим ишлаб чиқарилган, “Паррандалар сони бўйича қайси ҳудуд олдинда”, “Ҳар бир хонадонга нечта телевизор тўғри келади” каби “жуда аҳамиятли” мавзулардаги маълумотларни кўрамиз.
Бундан ташқари мева ва сабзавотчиликда қанча олма, қанча шолғом экспорт қилинганлиги ҳақида хабарларга кўзимиз тушди, Балки бу маълумотлар ҳам қайсидур маънода кераклидир, лекин бундан ҳам муҳимроқ маълумотлар ҳақида қачон статистик маълумотлар берилади.
Хуллас, берилаётган статистик маълумотларнинг ҳаммаси ҳам долзарб эмас. Шунингдек, ахборот хизматлари, таҳлилчилар, ва ОАВ учун бу маълумотлар қанчалик қизиқ ва қониқарли деган савол ҳам туғилади?
Жамоатчилик ва журналистлар учун Ўзбекистонда қанча мактаблар таъмирталаб ҳолатда, қанча камбағал оилалар бор ёки энг долзарб мавзулардан бири Ўзбекистон хорижга қанча газ экспорт қилмоқда каби статистикалар қизиқ. Лекин ҳали бирор марта қўмита бу борадаги статистик маълумотларни бермаган.
Статистика қўмитаси жамоатчиликка қизиқ бўлган маълумотларни қачон эълон қилади?