Трамп кўрфаз номланиши бўйича баҳс сабаб журналистни Оқ уйдан чиқариб юборди

Ассоcиатед Press бош муҳаррири агентлик огоҳлантириш олгани ҳақида маълум қилди. Унга кўра, агар нашр ўзининг таҳририят меъёрларини президент фармонига мувофиқлаштирмаса, уларнинг мухбирига Оқ уйдаги тадбирларни ёритиш тақиқланади.

АҚШ президенти аввалроқ Мексика кўрфазини Америка кўрфази дея қайта номлашни буюрган эди.