Россияда муҳожирлар фарзандлари учун рус тилидан имтиҳон топшириш чегараси белгиланди

Рособрнадзор буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди, унга кўра, мактабга киришда рус тилидан имтиҳондан муваффақиятли ўтиш учун мигрантларнинг фарзандлари максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплашлари керак.

Ушбу чегара барча синфлар учун белгиланган ва буйруқнинг ўзи 2025 йил 1 апрелдан бошлаб, тестдан ўта олмаган болаларни рус мактабларига қабул қилишни тақиқловчи қонун билан бир вақтда кучга кириши режалаштирилган.

Аввалроқ Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин ўтган ўқув йилида 200 мингдан ортиқ муҳожир болалар рус мактабларида таҳсил олгани, уларнинг кўпчилиги ўқув дастурини ўзлаштириш, тенгдошлари ва ўқитувчилари билан мулоқот қилишда қийналаётганини маълум қилганди