2024 йилда сўнгги 30 йил ичида рекорд даражада кўп журналист ҳалок бўлган

Media interview

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (ЖЗЖ) ҳисоботига кўра, 2024 йилда дунёнинг турли мамлакатларида 124 нафар журналист ҳалок бўлган – бу сўнгги 30 йил ичида қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Уларнинг учдан икки қисми (85 киши) Фаластин-Исроил можароси кучайиши чоғида ҳалок бўлган фаластинлик ОАВ ходимларидир. 2023 йилда Исроил ва Фаластин ҳудудларида 78 нафар матбуот ходими ўлими қайд этилган эди.

Ташкилотнинг таъкидлашича, сўнгги беш йил ичида дунёдаги қуролли ва бошқа можаролар сони икки бараварга ошди, бу эса айниқса Судан, Покистон ва Мянмада журналистлар орасидаги қурбонлар сонининг ортишига олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилгача ОАВ учун энг қонли йил 2007 йил бўлиб, ўша пайтда Ироқда қуролли можаро ҳақида хабар берган ўнлаб журналистлар ҳалок бўлган эди.

Ҳисоботда алоҳида қайд этилишича, камида 24 нафар журналист ўз касбий фаолияти туфайли атайлаб ўлдирилган, улардан 10 таси Ғазо сектори ва Ливанда қайд этилган. ЖЗЖ, шунингдек, ОАВ ходимлари атайлаб ўлдирилганига шубҳа қилинган 20 та ҳодисани тергов қилмоқда.