Ўзбекистонда меҳнат қонунчилигига муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Президент томонидан имзоланган янги Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.
Энди ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади. Шунингдек, янги қонунга кўра:
- Электрон шаклдаги меҳнат шартномасини “Ягона миллий меҳнат тизими” орқали расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
- Иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлиги ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартиби қайта кўриб чиқилади.
- Давлат органлари ишга қабул қилишда паспорт ёки ID-карта маълумотларини ахборот тизимлари орқали мустақил равишда сўраб олишлари мумкин бўлади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.