Алимент миқдорлари қандай белгиланади?

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ, алимент миқдорлари қуйидагича белгиланди:

  1. Вояга етмаган болалар учун:
    • Бир бола учун ота-онанинг даромадидан 25% алимент ундирилади.
    • Икки бола учун — 33%.
    • Уч ва ундан ортиқ болалар учун — 50%.
      Бу миқдорлар суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Алимент ҳар бир бола учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5% дан кам бўлмаслиги шарт.
  2. Меҳнатга лаёқатсиз вояга етган болалар учун:
    Суд алимент миқдорини ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгилайди.
  3. Эр-хотин ёки собиқ турмуш ўртоқлар учун:
    Алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади. Бу сумма меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75% дан кам бўлмаслиги лозим.
  4. Бошқа қариндошлар ва шахслар учун:
    Суд томонидан моддий ва оилавий аҳволни ҳисобга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий сумма белгиланади.

Бу ўзгаришлар оилавий муносабатлардаги молиявий масъулиятни аниқроқ тартибга солиш мақсадида киритилган.