Шанба куни Мали ғарбидаги ноқонуний олтин қазиб олиш конларидан бирида ҳалокат содир бўлди. Натижада камида 48 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Agence France-Presse маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, фожиа аввал Хитой компаниясига тегишли бўлган кон юзасида содир бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида асосан аёллар бор.
Мамлакатда бундай ҳолатлар тез-тез содир бўлади, чунки ноқонуний қазиб олиш ишлари кенг тарқалган ва етарли даражада назорат қилинмайди.