АҚШ ва Россия делегациялари иштирокидаги Украина бўйича музокаралар 18 феврал куни Саудия Арабистонида ўтказилиши мумкин

Бу ҳақда Россиянинг “Коммерсант” газетаси ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Аxios манбаларига кўра, АҚШ делегацияси таркибига Давлат котиби Марко Рубио, Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц ва Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф киради.

Россия делегациясининг таркиби расман эълон қилинмаган. Бироқ катта эҳтимол билан унинг таркибига мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин киритилиши мумкин.

Хабар берилишича, АҚШ Украина делегациясини Россия билан Саудия Арабистонидаги музокараларга таклиф этмаган. NBC News телеканалининг америкалик расмийлар орасидаги манбаларига кўра, Вашингтон Москвага ва Киев билан алоҳида икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда, сўнгра умумий учрашув ташкил қилинади.

«Бу бизнинг Россия ва Украина билан бирдай фаол ҳамкорлик қилаётганимизни кўрсатади. Биз инсонлар ўлимини тўхтатишни ва барқарор тинчлик сари ҳаракат қилишни истаймиз», — дея тушунтирган NBC News манбаларидан бири.