Самарқандда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди

Самарқандда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилган.

Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.