Ҳиндистонда вокзалдаги тиқилинчда 18 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли темирйўл вокзалида тиқилинч юз бериб, 18 киши ҳалок бўлдидеб хабар беради The Hindu.

Қайд этилишича, ҳодиса кўплаб зиёратчилар Праяграж шаҳрига – энг йирик ҳиндуийлик фестивали Кумбҳ Мела ўтказиладиган жойга борувчи поездда ўрин эгаллашга шошилган пайтда содир бўлган.

Деҳли полициясининг дастлабки терговига кўра, Нью-Деҳли темирйўл вокзалидаги ҳалокатли тиқилинч йўловчиларнинг Prayagraj Express ва Prayagraj Special поездлари ўртасида адашиб, ўз поездларини ўтказиб юборишдан қўрқишлари туфайли содир бўлган.

Ҳалок бўлган 18 кишидан уч нафари қиз бола, уларнинг ёши етти, саккиз ва ўн бешда. Яна 24 ёшли бир ёш аёл, 35-45 ёш оралиғидаги тўққиз аёл ва 70 ёшли бир кекса аёл ҳам ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, 12 ёшли бир ўғил бола, 25, 45 ва 47 ёшдаги учта эркак ҳалок бўлган.

Жабрланган 15 кишидан тўққиз нафари эркак, олти нафари аёл. Улардан уч нафари оғир жароҳат олган, 12 нафари эса енгил тан жароҳатларига эга.

“Яна 15 киши жароҳатланган. Уларнинг аксарияти барқаро