2025 йилнинг январида 2024 йилнинг шу даврига нисбатан солиқ тушумлари сезиларли даражада қисқарди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
Унга кўра, жорий йил январь ойида 959 та йирик солиқ тўловчиси 8,5 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўловини амалга оширди. Ўтган йили солиқ тўловчилар сони 2 186 нафарни ташкил этган бўлиб, 2024 йил январь ойида улардан 9 триллион сўмга яқин солиқ тушумлари олинган.

Жумладан, Навоий кон-металлургия комбинати солиқ тушумлари 2,4 триллион сўмдан 2,1 триллион сўмга тушган, Олмалиқ кон-металлургия комбинати эса 706,4 миллиард сўмдан 639,1 миллиард сўмга қисқарган. «Узбекнефтгаз» берадиган солиқ 496,5 миллиард сўмдан 279,8 миллиард сўмга, УзГасТрадеъники эса 343,1 миллиард сўмдан 218,3 миллиард сўмга қисқарган.
Шунингдек, Узтелекомнинг солиқ тушуми камайган. Унинг ўрнига рўйхатга 116,5 миллиард сўм солиқ билан «Алоқабанк» АТБ қўшилган.