АҚШда содир бўлган табиий офат натижасида камида тўққиз киши ҳаётдан кўз юмди

АҚШда содир бўлган табиий офат натижасида камида тўққиз киши ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг саккиз нафари Кентукки штатида, яна бири Жоржияда ҳалок бўлди. Фавқулодда хизмат ходимлари мингдан ортиқ фуқарони қутқаришди, деб хабар беради «360» нашри.

Кентуккининг айрим ҳудудларида сув сатҳи рекорд даражага етди. Ҳокимият 300 дан ортиқ йўлларни ёпишга мажбур бўлди. Штатда тахминан 30 мингта оила электр энергиясиз қолди. Кентукки губернатори Энди Бешир бу ёмғирларни сўнгги 10 йил ичидаги энг катта офатлардан бири деб атади.

Кутилмоқдаки, номақбул об-ҳаво яна бир неча кун давом этади. Метеорологлар тошқин хавфи ҳақида огоҳлантиришди.