Бухорода газ нархини оширган заправкаларга чора кўрилди

Ушбу иншоотларда 2024 йилнинг 7-9 декабр кунлари 1 м³ газ учун чакана нарх 4 150 сўмгача, яъни 8 фоизгача ошгани қайд этилган. 

Рақобат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан мониторинглар ўтказилган.
Жараён давомида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 2024 йилнинг 6 декабрига қадар 1 м³ сиқилган газ учун чакана нарх 3 850 сўмдан 3 950 сўмгачани ташкил этган бўлса-да, 2024 йилнинг 7-9 декабр кунлари 1 м³ газ учун чакана нарх 4 150 сўмгача яъни 8 фоизгача ошгани қайд этилди.

Иш натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинди.