Шри-Ланкада крокодил одамга ҳужум қилди. Бу ҳақда шри-ланкалык Newswire сайти хабар берди.
Ҳодиса Калутара шаҳри марказида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 28 ёшли эркак Калутар кўприги яқинидаги дарё соҳилига келган. Ушбу кўприк шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади. Бир вақтда сувдан тимсоҳ пайдо бўлиб, эркакни тутиб, сув тубига тортиб кетган.
Ҳодиса содир бўлган жойда полиция ходимлари йўл сумкасини топишди. Унинг ичида шахсни тасдиқловчи гувоҳнома, фотосурат ва икки жамғарма дафтарчаси бор эди. Ҳодиса бўйича тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.