Тошкентда автобус бутунлай ёниб кетди

Олмазор туманида Автобусда ёнғин содир бўлди. Ҳолат бўйича пойтахт ФВБ маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, бугун, 20 февраль куни соат 07:41 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тошкент халқа автомобил йўли кўчасида, автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи этилган манзилга соат 07:45 да етиб бориб, ёнғин соат 07:50 да ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.