Хитойда кўршапалакларда COVID-19’га ўхшаш янги коронавирус аниқланди. Бу ҳақда бугун, 21 февраль куни “South China Morning Post” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, вирус HKU5 коронавирусининг янги авлоди бўлиб, Гонконгда кўршапалаклар тури бўлган япон пипистреллесида аниқланган. Қайд этилишича, кўршапалак намуналаридан ажратилган вирус одамлар учун юқумли бўлиши мумкин.
“Кўршапалак мербековируслари одамларга тўғридан тўғри ёки оралиқ хостлар орқали тарқалишининг хавфи юқори”, дейилади ҳисоботда.
Аниқлик киритилишича, вирус ҳозирча тарқалиши кутилмаяпти, бироқ “тўлиқроқ тадқиқотлар” ўтказилиши керак.
Маълумот учун, 2021 йилнинг март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро экспертлар гуруҳининг коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун Уханга ташрифи тўғрисидаги тўлиқ ҳисоботини эълон қилганди. Унда мутахассислар унинг лабораториядан чиқиб кетишини “жуда даргумон” деб атаган эди.
Шунингдек, ҳисоботда айтилишича, янги турдаги коронавирус одамларга кўршапалаклар орқали юқиши мумкин. Коронавируснинг келиб чиқишининг яна бир версияси – ҳайвонлардан одамга тўғридан тўғри юқиши – мутахассислар томонидан “мумкиндан эҳтимолгача” фаразлар рўйхатига қўшилди. ЖССТ миссияси вируснинг совитилган маҳсулотлар орқали юқиши версиясини ҳам “мумкин” деб атаганди.