Тошкентдан Жиддага учаётган самолёт фавқулодда Баҳрайнга қўнди

“Air Samarkand” авиакомпаниясининг хабар беришича, парвоз давомида 75 ёшли йўловчида такрорий инфаркт кузатилган ва самолёт бортида бўлган шифокор беморнинг ҳаёти хавф остида эканлигини тасдиқлаган.

Шундан сўнг ҳаво кемаси командири Таланов Роман Игоревич бошчилигидаги “Air Samarkand” экипажи тезкор қарор қабул қилиб, беморга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Баҳрайнга фавқулодда қўнишни амалга оширган.

Бош борткузатувчи Шишкина Алена бошчилигидаги борт кузатувчилари шифокор билан биргаликда бортдаги тиббий қутилар ва ускуналар ёрдамида беморга биринчи ёрдам кўрсатиб, бемор барқарор ҳолатда тез ёрдам бригадасига топширилган.

Рейс тахминан 1 соат кечикиш билан Жиддага давом этади, — дейилади хабарда.